Қидирув натижаси

Қидирилди: (Калит сўзи : )
Топилган ёзувлар 990
Қидирув созламасини ўзгартириш
951
Ўтган кунлар
Сарлавҳа Роман Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Қодирий А. Чиқиш маълумотлари Тошкент 2018 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Эътиборлиси шуки, романни такрор ўқиганингиз сари аввалги мутолааларда сезилмаган ажиб сирлиликни топгандай бўлаверасиз. Агар шунчаки икки инсон ўртасидаги севгини эмас, балки ижтимоий ҳаётимизнинг турли жиҳатларини: ота ва фарзанд, қайнона ва келин муносабатларини, кишилар орасидаги эзгулик, меҳр-оқибат билан бир қаторда разиллик, қабоҳат, илмсизлик каби иллатларнинг фожиавий томонларини ҳам кўрсатиб беради.
952
Адибни хотирлаб 5 қисм
Сарлавҳа Роман Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф А.Қодирий Чиқиш маълумотлари Тошкент 2017 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Ушбу китоб нафақат буюк ёзувчининг авлодлари,шогирдлари хотираларидан иборат, балки у билан замондош бўлган,адиб билан бир даврда ижод қилган инсонларнинг эсдаликлари жамланмасидир.
953
Мўъжиза содир бўлмайди
Сарлавҳа Қисса Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Ли Мён Бак Чиқиш маълумотлари Тошкент 2009 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Бу китобда Кореянинг замонавий тарихи ҳақида кўпгина нарсаларни билиб оласиз. Бу китоб Корея ва корейс халқини янада чуқурроқ тушуниб олишда сизга ёрдам беради.
954
Уста ва Маргарита
Сарлавҳа Роман Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Булгаков.М Чиқиш маълумотлари Тошкент 2016 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Романда шундай саҳифалар борки, уларда Булгаков сатирасининг, Булгаков фантастикасининг ва турган гапки Булгаков аниқ реалистик насрининг чўққиси ўз ифодасини топган.
955
Менким,Соҳибқирон-Жаҳонгир ТЕМУР
Сарлавҳа Асар Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Марсель Брион Чиқиш маълумотлари Тошкент 2018 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Ушбу асарнинг довруғи, дунёга ёйилишининг боиси, Жаҳонгир бобомиз шахси, унинг ҳаёти. фаолияти, сиёсий ва ҳарбий соҳаларда тутган йўлига оид бой, хилма-хил маълумотларни ҳам ўз ичига олганидир. Зеро, бундай муфассал маълумотлар Амир Темур тарихидан сўзловчи бошқа насрий манбаларда кам учрайди. Муаллиф асарни ўзгача иштиёқ ва қунт билан содда услубда ёзганига амин бўласиз.
956
Менким,Соҳибқирон-Жаҳонгир Темур
Сарлавҳа Асар Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Брион Чиқиш маълумотлари Тошкент 2018 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Эътиборли жиҳати шундаки М.Брион томонидан тартиб берилган ушбу китоб тўлалигича Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз қўли билан ёзилган эсталикларидан иборат. Унинг форс тилидаги ягона нусхаси Яман ҳукмдори Жаъфар Подшо кутубхонасида сақланган, кейинчалик эса Англияга олиб кетилган.Китобда баён этилган Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти барча учун бирдек сабоқ мактаби бўлиши шубҳасиз.
957
Чин ўзбек иши
Сарлавҳа Асар Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф А37 Чиқиш маълумотлари Tошкент 2011 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Қўлингиздаги асарда ўзбек халқининг мустамлакачилик зулмидан қутилишида Юртбошимиз томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар,мустабид тузумнинг республикамиз раҳбарига тазйиқлари, у кишининг ўша таҳликали йиллардаги оғир ижтимоий-сиёсий, иқтисодий вазиятдан юртимизни омон-эсон, бехатар олиб чиқиш учун фидокорона кураши, жонкуярлиги, халқимизни ҳурриятга олиб чиқиш йўлида ҳукмрон тузумга қарши олиб борган фаолияти қаламга олинган.
958
Jimjitlik
Сарлавҳа Roman Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Ahmad Чиқиш маълумотлари Toshkent 2016 Саҳифалар сони B Нашр хили Аннотация Muallif o'tgan o'n to'rt yil davomida romanni qayta tiklash uchun ko'p urindi. U asarni qayta ishlash jarayonida bugungi kun talablarini nazardan qochirmadi. Roman yovuzlik bilan ezgulikning abadiy kurashiga bag'ishlangan.
959
Sudxo'rning o'limi
Сарлавҳа Qissa Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Ayniy Чиқиш маълумотлари Toshkent 2016 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Atrofimizda turlicha tabiat egalari bor. Kimdir ochiq-ko'ngil -kimdir g'azabnok, kimdir shafqatli -kimdir mehrsiz, kimdir samimiy -kimdir xushomadni yahshi ko'radi. Ammo shunday tabiatli insonlar toifasi borki, ular nafaqat og'zaki gurunglarning, balki butun boshli asarlarning qahramonlariga aylanganlar. Shunday qahramonlardan biri, shubhasiz, Sadriddin Ayniyning xasislikda, sudxo'rlikda dong'i ketgan Qori Ishkambasidir.
960
Тузуклар
Сарлавҳа Асар Сарлавҳага тегишли маълумотлар Сон(лари) Муаллиф Темур Чиқиш маълумотлари 2016 Саҳифалар сони Нашр хили Аннотация Соҳибқирон Амир Темурнинг "Тузуклар" асари инсон қўли билан яратилган асарлар ичида энг аввалги ўринлардан бирини эгаллайди. Анъанавий Ислом динининг тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, сахий, инсонпарвар ва олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби тамойилларини тарғиб қилиш билан бирга, мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ҳарбий санъат каби мавзуларга ҳам кенг ўрин берилган.